<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Худосиз қилган кўп
 Айб, гуноҳлари
 Муқаддас Қон билан
 Ўчирилганлар
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V2]
 Ишонинг Худонинг
 Иноятига
 Раббимдан юборган
 Хуш, ҳақ хатига
 Бу малҳамдир қалбнинг
 Жароҳатига
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V3]
 Раббимиз келади
 Фаришталар-ла
 Карнай садоларин
 Чалиб баралла
 Билмадим тун ёки
 Айни тонг палла
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V4]
 Биз бирга бўламиз
 Бу ажиб дамда
 Қувончга тўламиз
 Охир замонда
 Раббим ҳақлигини
 Куйлаб осмонда
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V5]
 Масиҳ ғалабасин
 Нашидаси бу
 Энди бўлмас кўз ёш,
 Ғам-алам мангу
 Лак-лак фаришталар
 Чалишиб чолғу
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V6]
 Кутаябман, сизчи?
 Мен ушбу дамни
 Худо Севгисига
 Тўла оламни
 Исо Худо Ўғли
 Деган одамни
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!

[V7]
 Нега овворасиз
 Ишу, ташвиш-ла
 Нажотга муҳтождир
 Шаҳар, маҳалла
 Ҳосил мўл шопириб
 Олинса ғалла
 Оппоқ булутларда
 Кўкка олинар
 Масиҳда гуноҳи
 Кечирилганлар!</lyrics>
<title>Кечирилганлар</title>
<author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>